ИИВ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 20:00 да, Бектемир ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходим томонидан, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, ИИО хизмат кийимини кийиб олган, 1996 йилда туғилган Т.Ғ. бошқарувидаги Spark автомашинаси тўхтатилиб ўзаро мулоқот давомида, ҳайдовчи ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимида шубҳа уйғотган.
Текширув натижасида, Т.Ғ. Ички ишлар идораларининг ҳеч қайси тизимида хизмат қилмаслиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Т.Ғ. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.