Американинг машҳур Forbes журнали мустақил журналист Мелик Кайланнинг Ўзбекистондаги президентлик сайловлари натижаларига бағишланган мақоласини чоп этди.
Мақолада Ўзбекистоннинг яққол ва сезиларли, айниқса, ўтган ўн йилликлардаги изоляциион сиёсатига нисбатан, демократик тараққиёти қайд этилган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилаш, болалар меҳнатига барҳам бериш, инвестиция ва туризмни рағбатлантириш, мамлакатни бизнес учун очиш борасидаги сиёсати алоҳида таъкидланган.
Кайланнинг таъкидлашича, шу фонда ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловларга нисбатан айрим танқидий баҳолари Ғарб сиёсатчилари кўпинча ўзбек маданияти ва менталитетини тушунмаслигини кўрсатади.
Унинг фикрича, Тошкент сўз эркинлиги, демократия, ошкоралик сари жуда онгли ва эҳтиёткорлик билан кетмоқда, асосийси бу ҳаракат тўғри йўналишда. Шу билан бирга, муаллифнинг фикрича, мамлакатдаги вазиятга тарихий, минтақавий ва геосиёсий контекстни ҳисобга олган ҳолда реал қараш керак.