Бугун, 4 октябрь куни 11-Фарғона округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, “Фарғона электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти, Фарғона вилоят санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, сиёсий партиялар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ахборотлари тингланди.
Йиғилишда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Даниэла Боттижелли ва Миндер Мартинлар иштирок этдилар.