Фото: Видеодан кадрлар

Ўзбекистонликни дўппослаган Россия Миграция хизмати ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Аввалроқ, Томскда Миграция хизматида ушлаб турилган танишига ҳужжатларини беришга келган ўзбекистонлик ходимлар томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқатилди.  

Ҳолат бўйича Россиянинг Тергов қўмитаси томонидан текширув ўтказилган.  

Текширув натижасида Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 286-моддаси (зўрлик ишлатган ҳолда ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ёки ундан фойдаланиш билан таҳдид қилиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят содир этганликда гумон қилинаётган полиция ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

“Гумонланувчи асоссиз равишда хориж фуқаросига жисмоний куч ишлатиб, қўли билан юзига урган, оёғига тепган”, – дейилади хабарда. 

Ҳозирда ҳодисанинг тўлиқ тафсилотларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.