Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 2314 нафарга етди

8 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 648 киши даволанмоқда, 9 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, айни вақтга келиб, Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 371 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди. Кечаги куннинг ўзида 12,6 мингдан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилди, деди Нурмат Отабеков.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 1656 кишини ташкил этмоқда. Ўн киши ҳаётдан кўз юмган.