CАВОЛ:
Айтингчи, қайси меҳнат турларида аёлларни меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади?
Нозима. Т., Фарғона шаҳри.
ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 225-моддасига асосан меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир.
Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ман этилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 5 январда 865-сон билан рўйхатга олинган Аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати тасдиқланган.
Саволга ҳуқуқшунос Камолиддин Тилябоев жавоб берди.