11 февралдан электр энергияси истеъмоли учун тўлов бўйича қарздорлиги бўлган маиший истеъмолчилар муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган ҳажмда пеня тўламоқда. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» компанияси хабарида сўз боради.
Пеня электр энергиясини ҳисоблаш ускуналарининг 2019 йил 1 январдан кейинги кўрсаткичлар ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблар олиб ташлангандан сўнг маиший истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлиги миқдоридан ҳисобланади. Шунингдек, ҳисоб-китоб даврининг кейинги ойи 11-санасидан бошлаб амалга оширилган олдиндан тўловлар ҳам ҳисобга олинади.