Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда «Юксалиш» ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ўртасида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосланиб ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Икки ташкилот раҳбарлари О.Насриддинова ва Д.Тешабоевлар томонидан имзоланган мазкур меморандумнинг асосий мақсади томонлар фаолиятининг энг муҳим йўналишлари бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан саъй-ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда давлат идораларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликдаги ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришдан иборатдир.