Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2024 йилдаги «Йўл ҳаракати қоидаларига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-658-сонлиқарори қабул қилинди.
Ҳужжатда кўзда тутилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин. Бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади (тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно).
Транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида фойдаланишлари мумкин. Бунда транспорт воситаси мазкур йўлакда ҳаракатланиб келаётган жамоат транспортига йўл бериши шарт.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.10.2024 йилдан кучга кирди.