Жорий йилнинг 5 август санасида давлатимиз Раҳбари томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.
Янги Қонун чиқди деб, ҳамма ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва мулкларга ҳуқуқ эътироф этилмайди. Қонун билан тартиб-қоидалар белгиланмоқда. Шундай экан, бугунги кунда Кадастр агентлиги тизимида ер қонунбузилиш ҳолатларни олдини олиш мақсадида кучайтирилган ер назорати тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 2024 йил 1 сентябр кунига қадар вилоят бўйича 3495 та ҳолатда жами 206.8 гектар ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Кадастр агентлиги органлари томонидан ер қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар юборилиб, 2300 та холатда 101,9 гектар ёки (66 % га) ер майдонларида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилган.
Ер қонунбузилиши ҳолатларини содир этган айбдор шахслар томонидан қурилган қурилишларни буздириш ҳамда ер майдонларини туман захирасига қайтариш мақсадида 1030 та(99,8 га) ҳолатда судларга даъво аризалар киритилиши таъминланиб, шундан 114та (5,7) даъво ариза суд органлари томонидан қаноатлантирилиб, 30 та (6,4 га) рад этилган, қолган 886 та (87,6) даъво аризалар судлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Жиноят аломатлари мавжуд хуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 248 та (27,3 га) ҳолат эса прокуратура органларига тўпланган хужжатлар Қўшма тартиб асосида тақдим этилди.
Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари юзасидан
Ўтказилган назорат тадбирларида вилоят бўйича 160 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан 564,6 гектар ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, мақсадсиз фойдаланилган ер майдонларини ҳокимлик захирасига қайтарилиш мақсадида 1 та (0,10 га) судга даъво ариза, қолган 159 та(564.4 га) туман шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар киритилиб, шундан, 143 та ҳолатда (435,9 га) мақсадсиз фойдаланга ер участкалари давлат захирасига қайтарилиши таъминланди.
Абдумуталиб ШАМШИДИНОВ, Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари.