Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Нурли келажак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи С.Ю.нинг дорихонадан дори-дармон воситаларини харид қилиш жараёнида юзага келган тушунмовчиликни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида маълум қилишича, туман марказидаги «Shams Farm AA» МЧЖга қарашли дорихонадан 308000 сўмлик дори-дармон воситаларини харид қилади. Истеъмолчи тўловни телефонига ўрнатилган тўлов дастури орқали амалга оширади. Лекин кейинчалик маълум бўлишича, ушбу жараёнда дастурдан фойдаланишда хатоликка йўл қўйилиб, пул маблағи икки марта ўтказиб юборилади ва истеъмолчи банк картасидан жами бўлиб 616 000 сўм пул ечилади. Лекин истеъмолчи ушбу хатоликни сал кейинроқ сезиб қолиб, сотувчидан ортиқча ўтказиб юборилган пул маблағини қайтарилишини сўрайди. Сотувчи томонидан ушбу пул маблағини қайтарилишига қаршилик билдирилмаган бўлсада, бу ишлар чўзиб юборилган. Натижада истеъмолчи жорий йилнинг 7 сентябр куни ушбу масалада ишонч телефонига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Туман жамияти мутахассислари томонидан истеъмолчи мурожаатида кўрсатилган важларга аниқлик киритиш мақсадида дорихонага ташриф буюрилганда, истеъмолчининг пули у ишонч телефонига мурожаат қилган куннинг эртасигаёқ истеъмолчига қайтарилганлиги маълум бўлди. Бу борада истеъмолчи билан боғланилганда у мурожаатида кўтарилган масала тўлиқ ҳал бўлганлигини маълум қилиб, Федерация ходимларига миннатдорчилик билдирди.