Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ер юзида икки юзи элликка яқин давлатлар бор ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганининг 31 йиллиги арафасида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида “Муқаддасдир ватан байроғи” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Aкбаров сўзга чиқиб, байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келгани, аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлари, у куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганини алоҳида таъкидлади.
Тадбир давомида икки нафар харбий хизматчига Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан ҳарбий унвонлар топширилди.
Давлат байроғига бағишланган тадбир ҳарбий хизматчиларининг тантаналари юриши билан якунига етди.