Очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган 2022 йилнинг 3-чорагида ўтказиладиган медиа тадбирлар режасига асосан «Истеъмолчилар мурожаатларида қайси соҳалар бўйича муаммолар кўпроқ кўтарилмоқда?» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилиши белгиланган бўлиб, мазкур тадбир ҳудудий бирлашманинг доимий ҳамкорларидан бири – Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ва департамент биносида ўтказилди.

Тадбирни ўтказиш режасига кўра, иштирокчиларга дастлаб ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг вилоятдаги ташкилотлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик масалалари юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Таъкидландик, ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига жорий йилнинг саккиз ойи мобайнида ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратларига 602 мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шуларнинг 274 таси ёзма, 300 таси оғзаки ва 28 таси электрон шаклда қабул қилиб олинган. Уларнинг 236 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президентга мурожаат портали”, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишонч телефони орқали, шунингдек Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ягона ишонч телефони ҳамда телеграм боти орқали келиб тушган. Мурожаатларнинг ичида савдо масалаларидаги ва коммунал хизматлар билан боғлиқ бўлган мурожаатлар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижасида 462 млн 916 минг сўмдан ортиқроқ маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.


Тадбир доирасида иштирокчилар Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг вилоятдаги метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, бу борада давлат назоратини олиб бориш йўналишидаги ташкилотлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб ўтдилар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати