Андижонда фуқарони ноқонуний тарзда ишга киритишга уринган шахс, Фарғонада эса Жанубий Кореяга ишга юборишга ваъда берган шахс ушланди. Бу ҳақда дея Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Жалақудуқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Х.Б. фуқаро Ш. ни танишлари ёрдамида ушбу бирлашмага қарашли поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида эса фуқаро М.И. фуқаро Р.ни танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ишга жўнатиш эвазига олган5400 доллардан 1000 долларини қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.