«Фарғона вилояти ҳокимлиги туризм ва спорт комплексига кирувчи ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
Анжуманда туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари комплекси тизимига кирувчи ташкилотларда коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз курашиш борасида Фарғона вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.
Анжуманни вилоят ҳокими ўринбосари-туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршиджон Рустамович Аҳмедов очди ва олиб борди.
Таъкидландики, комплексга кирувчи ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, коррупциявий хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқишларни ташкил қилиш, контрагентларни текшириш, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш, коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш, коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш, коррупциявий ҳатти-ҳаракатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш каби йўриқнома, регламент, низом ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди.
Таълим муассасаларида, мусобақа ва танловлар ўтказиш жараёнида бундай ҳолатларга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилаётгани, ўтказилаётган мусобақаларда ўзаро келишиб олишга йўл қўймаслик, ҳакамларнинг адолатли бўлишлари ёки селекция жараёнида спортчи ва мураббийлар ўртасида таниш-билишчиликни бартараф этиш, ҳақиқий иқтидорли номзодларни танлаб олишга урғу берилаётгани бу борада олиб борилаётган ишлар жумласидандир.
– Ўтган йилда туризм ва спорт бош бошқармаси тизимида бирорта ҳам коррупция ҳолатларига йўл қўйилмади, – деди вилоят ҳокими ўринбосари ўз сўзида.
Шу ўринда рақамларга қисқача тўхталиб ўтайлик:
Туризм йўналиши бўйича
Ўтган 2021 йилда вилоятга 563,3 минг нафар сайёҳлар ташриф буюрган. Шуларнинг 47 минг нафари хорижлик сайёҳлардир.
Спорт йўналиши бўйича
2021 йил давомида 19656 та оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирлар билан аҳолининг 1505385 нафари қамраб олинган. Вилоят 13 та республика чемпионати, кубоги, турнири ва ўқув машғулоти йиғинларига мезбонлик қилган.
Миллий терма жамоа сафларига вилоят спортчиларидан 878 нафари жалб қилинган, бу эса Миллий терма жамоадаги жами спортчилардан вилоят спортчилари улуши 7,3 фоизни ташкил қилганлигини кўрсатади. Республика миқёсидаги мусобақаларда иштирок этган вилоятимизнинг 5418 та спортчилари жами 1985 та (502 та олтин, 623 та кумуш, 860 та бронза) медалларини қўлга киритганлар.
Маданият йўналиши бўйича
Ўтган йил мобайнида вилоятдаги маданият ва санъат муассасалари томонидан 16656 та турли мавзулардаги маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, дам олиш кечалари, концертлар, фестиваллар, томошалар, байрам тадбирлари, кўрик-танловлар ташкил этилиб, уларга жами 2600 минг нафардан ортиқроқ аҳоли вакиллари жалб қилинган.
Анжуман доирасида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга Х.Аҳмедов ва соҳа масъуллари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.