Ўзбекистон ҳаммуаллифига айланган ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши Хитойнинг рекомбинант (CHO cell) вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди. Рўйхат рақами – DV/X 08646/03/21. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда тасдиқланган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.