ОТМларга кириш имтиҳонлари марказий стадионларда ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қайд этилишича, тест имтиҳонлари кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади. Тест имтиҳонларини тахминан 12-14 кунда якунлаш кўзда тутилган.

Тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.

Масъул вазирлик ва идораларга олий ўқув юртларининг юқори курс талабалари янги ўқув йилини сентябрдан масофавий шаклда бошлашлари учун тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқ берилган.

Аввалроқ ДТМ ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан “шундай бўлади” қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.