Махсус тез тиббий ёрдам паркини кенгайтириш ва пандемия вақтида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун Тожикистонга Damas автомобили негизида тез ёрдам автомобиллари юборилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Кейинчалик тиббий муассасалар орасида тарқатиш учун автомобиллар Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.
Damas автомобили негизида ушбу махсус транспорт воситасини ишлаб чиқариш UzAuto Motors томонидан 1996 йилдан бери йўлга қўйилган. Тез ёрдам машиналари тиббий ходимлар ҳамроҳлигида беморларни ташиш учун мўлжалланган.