Данғара тумани Чинобод қишлоғида яшовчи Қ. Исақов Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилганидан сўнг, мурожаат тегишлилиги бўйича Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Сувоқова” ДУК туман филиали мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, истеъмолчининг ўз банк пластик карточкаси орқали ичимлик суви корхонасига тааллуқли бўлган тўлов терминалига амалга оширган 16.03.2017 йилдаги 74000 сўм, 09.02.2018 йилдаги 100000 сўм ва яна 117000 сўм, 10.02.2018 йилдаги 54000 сўм, жами 345000 сўм тўловлари абонент рақамига туширилмасдан қолиб кетган.
Ўрганиш ишлари жараёнида юқоридаги маблағларнинг истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига туширилиб, унинг ичимлик суви тўловларидан 345000 сўм ҳақдорлиги бўйича маълумотнома олиб берилди.
“Мен, Исақов Қодиржон 19.11.2019 йилда Федерациянинг 1091 ишонч телeфонига қўнғироқ қилиб, Данғара туман ичимлик суви корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар юзасидан норози бўлиб қилган мурожаатим Данғара туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва мени ичимлик сувидан 345000 (уч юз қирқ беш минг) сўм ҳақдорлигимни аниқлаб, менга амалий ёрдам кўрсатишди. Мен Данғара туман жамиятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”.