Миллий статистика қўмитаси томонидан narx.stat.uz очиқ маълумотлар платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда 13 ноябрь куни қўмита матбуот анжуманида маълум қилинди.
Платформада Ўзбекистондаги истеъмол нархлари индекси, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёнилғининг ҳудудлар ҳамда туманлар кесимидаги ҳафталик ўртача нархлари, уй-жой бозори нархлари индекси ва саноат ишлаб чиқарувчилари нархлари индекси тақдим этилади.
Фойдаланувчилар инфляция ва истеъмол харажатлари калкуляторларидан фойдаланиши, маълумотларни CSV ва JSON форматларида юклаб олиши ёки API орқали рўйхатдан ўтмасдан олиши мумкин.