«Юксалиш» ҳаракатининг ташаббуси билан Фарғона вилоят қон қуйиш маркази биносида жорий йилнинг 22-октябрь куни “Биз — донормиз!” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.
Ушбу акция жорий йилнинг 19 октябрь кунидан 8 ноябрь кунига қадар давом этади.
Ўтказилган акцияда, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари, ИИБ қўриқлаш хизмати ходимлари, ёшлар, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари ва талабалар фаол иштирок этдилар.
Акция жамиятимизда ҳаёт бахш этувчи донорлик маданиятини янада ривожлантиришга ҳамда қон етишмовчилиги муаммосига эътибор қаратишга ҳизмат қилади.