2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги хабар берди.
Мазкур муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.
Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.
Педагог ходимларнинг фарзандлари учун 30 фоизлик имтиёз
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.
Чегирма олиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш керак.