Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январгача республикадаги барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар учун электрон тўловларни қабул қилиш имконини берувчи ягона QR-код жорий этилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб барча юридик шахслар банклар томонидан генерация қилинган ягона QR-код орқали электрон тўловларни қабул қилишни йўлга қўяди. 1 июлдан эса ушбу талаб мажбурий кучга эга бўлади. QR-коддан фойдаланмаслик савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб бир хил турдаги товарлар учун ташқи савдо шартномаси доирасида мувофиқлик ва экологик сертификатлар 1 марта 1 йилдан ошмаган муддатга берилади.
2026 йил 1 мартдан эса солиқ органлари ходимлари, шунингдек Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида рўйхатда турган жисмоний шахслар учун йиллик даромад декларациясини тақдим этиш тажриба-синов тариқасида йўлга қўйилади.