Инклюзив таълим ва тадбиркорликка йўл очилмоқда

Ўзбекистоннинг Хоразм ва Андижон вилоятларида аҳолининг кенг қатлами учун муҳим имкониятлар тақдим этаётган лойиҳа — “Инклюзив уфқлар: Ҳамма учун таълим ва тадбиркорлик – II Фаза” амалга оширилмоқда. Лойиҳа UK International Development томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва  “САБР” Республика Ижтимоий Иқтисодий Ривожланиш Маркази иштирокида ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Бу ташаббуснинг асосий ғояси — ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётида янги имкониятлар яратиш, уларни иқтисодий фаол ва мустақил бўлишга етаклаш.

Янги билимлар – янги ҳаёт

Лойиҳа доирасида  Андижон вилоятининг Андижон шахрида 2025 йилнинг 20 ноябр кунида ўтказилган  ахборот учрашувлари маҳаллий ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотди. Урганч, Боғот, Андижон шаҳар ва туманларида ўтган тадбирларда маҳалла еттилиги, “Инсон” ижтимоий хизматлари марказлари, бандлик бўлимлари ва бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Учрашувларда ташкилий масалалардан ташқари, лойиҳанинг инсонга қаратилган моҳияти — имкониятлар тенглиги, мустақил даромад топиш имкони ва касбий ривожланиш ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Кичкина қадам — катта ўзгариш

Лойиҳанинг энг муҳим жиҳати — амалий ёрдам. Фақат суҳбатлар эмас, балки ўқиш, ўрганиш ва умуман ўз ҳаётини ўзгартиришга қаратилган аниқ дастурлар таклиф этилмоқда.

Қандай имкониятлар яратилади?

Лойиха доирасида 336 нафар иштирокчи касбий курсларда таълим олади. Иштирокчилар 28 соатлик махсус дастурлар орқали тадбиркорлик, маркетинг, ҳуқуқий ва молиявий саводхонлик, кредит бошқаруви каби кўникмалар ўргатилади. Уларга 250та ҳуқуқшунос ва психолог маслаҳатлари тақдим этилади. Бизнес-консультантларнинг юзма-юз, онлайн ва телеграм орқали ёрдамлари ташкил этилади. Лойиха якунида энг фаол иштирокчиларнинг стартап ғоялари грантлар ва асбоб-ускуналар билан қўллаб-қувватланади.

Бу натижалар бир қарашда оддий туюлиши мумкин. Бироқ ҳар бир рақам ортида — бир инсоннинг янги қадами, янги имконияти, янги ҳаётий умиди ётади.

Тадбирдан реал ҳаётга

Ёшлар учун яратилаётган бу имкониятлар уларнинг оиласи, маҳалласи ва умуман жамоат ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Касб эгаллаш, тадбиркорликни ўрганиш ва молиявий мустақиллик — нафақат иқтисодий ўсиш, балки инсоннинг ўз-ўзига ишончи ошиши ҳам демакдир.

Лойиҳанинг 2025 йил октябридан 2026 йил мартигача бўлган муддатда амалга оширилиши кўплаб аёллар, ёшлар ва ҳимояга муҳтож инсонлар учун ўз ҳаётини қайта шакллантириш имконини беради.

Хулоса

“Инклюзив уфқлар: Ҳамма учун таълим ва тадбиркорлик – II Фаза” лойиҳаси — бу шунчаки тренинглар эмас. Бу – инсонлараро тенглик, ривожланиш, билим ва имкониятларга йўл очувчи кенг қамровли ҳаракат.

Ҳар бир иштирокчи учун бу лойиҳа янги ҳаёт эшигини очиши мумкин.

Жамиятнинг ҳар бир қатлами янги имкониятларни қўлга киритишга лойиқ. Ва бу лойиҳа келажакда ана шу имкониятни ҳақиқатга айлантираётган дастлабки қадамлардан бирига айланади.