Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Янгиер қишлоғида яшовчи М.Н.нинг харид қилинган ошхона анжомларини сифатсиз чиққанлиги ҳолати юасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи ўз мурожаатида, шаҳарнинг Марказий Деҳқон бозори ҳудудидаги савдо дўконидан 2 300 000 сўмга ошхона анжомлари жамламаси( чинни чойнак, пиёла, ликоплар ва ҳоказолар)ни харид қилганлигини, жамлама уйга келтириб кўрилганда уларнинг ичидан яроқсизлари чиққанлигини, сотувчига тўплам ичидаги яроқсизларини сифатлисига алмаштириб берилишини сўраб қилган мурожаати эса ижобий ечим топмаганлигини маълум қилади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, итеъмолчи ўзига сотилган тўпламлар, гарнитурлар, комплектлар ва комплексларнинг мустақил таркибий қисми бўлган ва мустақил нархга эга бўлган буюмларда нуқсонлар борлигини аниқлаган тақдирда, бутун тўплам, гарнитур, комплект ва комплексга нисбатан ҳам, уларнинг нуқсонлари бор мустақил таркибий қисмларига нисбатан ҳам ўзининг қонуний талабларини қўйиш ҳуқуқига эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамият ходимларининг сотувчи билан учрашиб, унга қонунчилик талабларини тушунтиришлари оқибатида, истеъмолчи ўз кучи билан ҳал қила олмаган масалага қонуний ечим топилди. Харид қилинган ошхона анжомларининг нуқсонлилари сифатлисига алмаштирилиб, истеъмолчининг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилди.