2019-2020 ўқув йили учун мактаб таътиллари ҳақида маълумотлар эълон қилинди

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, мактабда таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланган:

Кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

Қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

Баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

Ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

Биринчи синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.