Бувайда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Бумозор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.У.нинг ичимлик суви тўловларидан юзага келган қарздорликка ойдинлик киритиб берилишида амалий ёрдам сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилинган мурожаати ўрганилди.
Ўрганишда маълум бўлишича, мурожаат эгасининг хонадонига 2020 йилнинг март ойида ичимлик суви истеъмолчиси сифатида ҳисоб рақами очилган бўлиб, ҳужжатлар унинг отаси номига расмийлаштирилган. Ичимлик суви етказиб берувчи корхона томонидан истеъмолчига тўловлардан 427000 сўм миқдорида қарздорлик юзага келганлиги маълум қилиниб, қарздорликни бартараф қилиниши сўралган. Истеъмолчининг хонадонига ўрнатилган ичимлик суви ҳисоблагичи кўрсаткичлари ва амалга оширилган тўловлар кўрилганда, кўрсаткич 81 метр кубни, истеъмолчи томонидан 73 метр куб кўрсаткичга қадар тўлов амалга оширилганлигини, ўрганиш кунида истеъмолчининг ҳақиқатдаги қарзи 8050 сўмни ташкил қилаётганлиги маълум бўлди.
Туман жамияти ва корхона масъуллари иштирокида маҳаллада ўтказилган ўрганиш ишлари жараёнида истеъмолчи яшовчи маҳаллада сув босимининг пастлиги, тез-тез узилишлар ва тармоқдан сув келишининг тўхтаб қолиши ҳолатлари содир бўлиб туриши, натижада ҳисоблагич бўйича ҳақиқатда истеъмол қилинган сув миқдори ва базага кўрсаткичларни киритиб боришда фарқ юзага келиб, асоссиз қарздорлик келиб чиқишига сабаб бўлганлиги қайд қилинди. Асоссиз қарздорлик 97-сонли хатлов далолатномаси асосида бартараф этилди.