Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи С.Ў.нинг Фарғона шаҳридаги эгалигидаги хонадоннинг табиий газ тўловлари бўйича ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилинган мурожаати ўрганилди.
Фуқарога кўра, у Фарғона шаҳридаги Тинчлик кўчасида жойлашган хонадонга эгалик қилиб, асли бошқа манзилда истиқомат қилади. Уларнинг оиласи ушбу хонадонда яшамаганликлари сабабидан шаҳар газ идораси томонидан чиқарилган 1 222 000 сўм қарздорлик ҳам асосга эга эмас, деб ҳисоблайди ва масаласига ўз кучи билан ойдинлик киритиб, ҳал қила олмаганлиги сабабли мазкур масалани ўрганиб чиқиб, аниқлик киритиб берилишини сўрайди.
Шаҳар жамияти мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганиш давомида истеъмолчи томонидан келтирилган важларнинг ўринлик эканлиги, хонадонга қарздорликни юзага келиши сабаби эса эски русумдаги ҳисоблагичларни янги замонавий ҳисоблагичларга алмаштирилиши жараёнидаги эътиборсизлик ва кўрсаткичларни нотўғри киритиш оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари давомида мазкур масалада «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали Фарғона шаҳар бўлимидан фуқаронинг «фойдаланилган табиий газ учун амалга оширган тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилиш учун керакли барча ҳужжатлари жамланилди ва нотўғри ҳисобланган суммани комиссия томонидан олиб ташланиб фуқаро мурожаати ижобий ҳал қилинишини маълум қиламиз» мазмунидаги жавоб хати ҳам олинди.