Камбағалликни қисқартириш ишига коррупциянинг салбий таъсирлари

UzTREND жамоаси Ўзбекистондаги қашшоқлик муаммоларини замонавий таҳлилига бағишланган – “Камбағал одамлар” лойиҳасини якунламоқда.

Август ойида сизларни якуний, 6-сон кутмоқда ва бугун биз қашшоқликнинг жамиятимиздаги яна бир долзарб муаммо – коррупция билан боғлиқлик жихатлари ҳақида гаплашамиз. Аввалига баъзи рақам ва статистика маълумотларига мурожаат қилсак. Охирги сонимиз ҳавола этилгач, ўтган икки ҳафта ичида кўп нарсалар содир бўлди.

Биринчидан, Ўзбекистонда қашшоқлик чегараси янгиланди. Тўғри, биз буни йил бошида, лойиҳамиз ишга тушишидан олдин кутгандик. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 544-сонли “Минимал истеъмол ҳаражатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Статистика агентлиги бу кўрсаткични 20 январга қадар элон қилиши керак эди. Масалан, у охирги марта 2022 йил 9 январда янгиланган.

Ўшандан бери инфляция 16,1 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари эса 20,3 фоизни ташкил этди. Бироқ 18 июль куни маълум бўлишича, мамлакатда энг кам истеъмол харажатлари 70 минг сўмга оширилган: ойига 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача.

Иккинчидан, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг янгиланган статистикаси пайдо бўлди. Ушбу агентлик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 1,307 миллиондан ортиқ қашшоқ оила бор. Мамлакатдаги қашшоқлик даражаси эса 14,1 фоизни ташкил этади.

14,1 %, албатта, ўртача кўрсаткич. Бу 2022 йилга нисбатан 2,9 фоизга кам. Ўшанда у 17 % эди. Бугунги кунда эса ҳудудлар кесимида шундай кўринишга эга:

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг прогнозларига кўра, жорий йил охирига қадар ҳукумат қашшоқлик даражасини 14,1 фоиздан 12 фоизга (1,180 миллион) камайтириш чораларини кўрмоқда. Январь ойи натижаларига назар ташлаймиз. Дарвоқе, 2026 йилга бориб Ўзбекистон ҳукумати қашшоқликни икки баробарга қисқартиришни ваъда қилмоқда.

Июль ойида эса минглаб ўзбекистонликлар (шу жумладан мен ҳам) янги – апорофобия сўзи билан танишди. Бу атама қашшоқликка салбий муносабат, шунингдек, камбағалларга нисбатан нафрат ва ғайрликни англатади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ўзининг бошқа ҳамкасби Алишер Қодиров Твиттерда ёзган сўзларига жавоб берар экан, ушбу фобия борлигини эслатиб ўтади: “Камбағаллик – мағлубиятдир! Ким камбағал бўлади? Ҳаракати, илми, ҳунари йўқ одам камбағал бўлади! Давлат қанча ҳаракат қилмасин, мағлублар камбағал бўлиб қолаверади”.

Бунга жавобан Ғаниев шундай ёзган:

Икки қонунчилик вакиллари ўртасидаги баҳс-мунозара, айниқса ижтимоий тармоқларда катта резонанс келтириб чиқарди. Июль ойида ОАВ ҳам камбағаллик муаммоси ҳақида яна гапира бошлагани, ҳатто бунга янги статистик маълумотлар ёки Интернетдаги икки депутат ўртасидаги тортишув сабаб бўлса-да, кишини қувонтиради. Биз эса лойиҳамиз бешинчи сонининг асосий мавзуси – қашшоқлик ва коррупция ўртасидаги боғлиқликка ўтамиз. Бу ҳақда подкастда экспертимиз, иқтисод фанлари номзоди Нодира Зикриллаева гапириб беради:

Подкастнинг қисқача мазмуни: Коррупция ва қашшоқлик бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Коррупция фуқароларнинг ишончини пасайтиради, қонун устуворлигини заифлаштиради, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, аҳолининг кам таъминланган қатлами, айниқса болалар ва аёлларнинг имкониятларини чеклайди, ижтимоий тенгсизликни чуқурлаштиради ва мамлакат тараққиёти ва унга қарши курашиш учун зарур бўлган маблағларни исроф қилади.

Глобал коррупцияга чек қўйиш Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун сарфланадиган миллиардлаб долларларни ўз мақсади сари йўналтиради.