Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига бир гуруҳ фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда ичимлик суви қувури ёрилганлиги, лекин уларнинг бу борадаги мурожаатлари эътиборсиз қолаётганлиги ҳолати юзасидан мурожаат қилганлар.
Фуқароларга кўра, ушбу авария ҳолат шаҳарнинг Беруний кўчаси 22-уй ёнида кузатилиб, улар бу ҳақда ичимлик суви таъминоти корхонасига мурожаат қилган бўлсаларда, муаммони бартараф қилинишига эриша олмаганлар. Шундан сўнг шаҳар жамиятига оғзаки равишда мурожаат қилиниб, амалий ёрдам кўрсатилиши сўралган.
— Биз Беруний кўчасида яшовчи аҳоли ҳудудимизда ичимлик суви қувури ёрилиб кетиб, ҳамма жойни сув босганлиги тўғрисида шаҳар ичимлик сув таъминоти корхонасига мурожаат қилдик, лекин бу мурожаатимиз ҳеч қандай натижа бермади. Шундан сўнг Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилдик. Мурожаатимиз ўша куннинг ўзида ўрганилиб, юзага келган муаммони бартараф қилишга керакли техника ва мутахассислар жалб қилинди ва муаммо ижобий ҳал қилиб берилди, — дейилади фуқароларнинг ўз мурожаатларини ўрганиш якунлари бўйича шаҳар жамияти раиси номига берган миннатдорчилик хатида.
Фарход Хайдаров, шаҳар жамияти раиси.