Брифингда вилоятдаги ННТлар вакиллари, тизим ходимлари ва ОАВлар вакилларига «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари жамиятлари федерациясининг Фарғона вилоятидаги ҳудудий тузилмаларини адлия бошқармасида ҳисоб рўйхатидан давлат рўйхатига ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар» бўйича ахборот бериб ўтилди.
Таъкидландики, шу кунга қадар Федерациянинг 14 та маъмурий ҳудудий бирликдаги ҳудудий бирлашмалари ҳамда 200 дан ортиқ туман ва шаҳарлардаги жамиятлари Федерациянинг ягона Устави асосида, адлия органларида ҳисоб рўйхатида турган ҳолда фаолият кўрсатиб келаётган эдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2021 йилдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон қарори билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда шу меъёрий ҳужжат билан ННТларга яратилган енгиллик ва қулайликлардан фойдаланиш мақсадида, Федерация Кенгаши Мажлисида ҳудудий ташкилотларни ҳисоб рўйхатидан давлат рўйхатига ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. Жорий йилнинг май ойигача бўлган муддат ичида Федерациянинг вилоятдаги ҳудудий ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтиш ишларини тўлиқ якунлаб, адлия бошқармасидан ўз Низом ва гувоҳномаларини олдилар. Бу эса Федерациянинг ҳудудий ташкилотларига давлат грантлари, ижтимоий буюртмалари ва субсидияларини олиш ва ўз Устав мақсад ва вазифаларини тўлақонли ижросини таъминлашда кенг имкониятлар эшигини очиб берди.
Тадбирда сўз олган вилоят Адлия бошқармаси, ННТлар ассоциацияси вилоят бўлинмаси, Рақобат бошқармаси раҳбар ва масъул ходимлари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдириб ўтилди.
Брифинг доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-411-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан семинар ҳам ўтказилди. Уна иштирокчиларга мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, дорихоналардан дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиб олганда уларни нархларини асоссиз оширилиши ҳолатларини аниқлаш, бу борада истеъмолчи томонидан амалга ошириладиган ҳатти-ҳаракатлар ва бу борада ишга туширилган янги электрон тизим имкониятлари ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.