Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа билан таъминланган абонентлар сони қарийб 32 миллион нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
Шундан 27 миллион нафари аҳолида қайд этилган. Аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 75 бирликни ташкил этган.
Йиллар кесимида ҳар 100 доимий аҳолига тўғри келадиган абонентлар сони:
-
2019 йил — 65та;
-
2020 йил — 69 та;
-
2021 йил — 71 та;
-
2022 йил — 73 та;
-
2023 йил — 75 та.