Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ҳудудий бошқармалар мутахассислари республика аҳолисини аномал совуқ кунлари ўткир респиратор касалликларнинг кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Таъкидланишича, бугунги кунда коронавирус енгил ва симптомларсиз кечмоқда. Шу сабабли беморларда тана ҳарорати юқори бўлмаслиги, иситмалаш даври бир кундан уч кунгача давом этиши, баъзи инсонларда тана ҳарорати умуман кўтарилмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда COVID-19 инфекциясини ПЗР тести, экспресс тестлар ёрдамида организмга тушган ёки тушмаганлигини билиш мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, агарда сиз ёки оила аъзоларингизда шамоллаш белгилари кузатилса, зудлик билан яшаш ҳудудингиздаги оилавий поликлиника шифокорига мурожаат этишингиз тавсия қилинади. Бундан ташқари, ўзбошимчалик билан дори воситаларини истеъмол қилмасликни эслатиб ўтамиз. Сиз ёки оила аъзоларингизда коронавирус касаллигига гумон бўлса, шифокор тавсиясига кўра зудлик билан коронавирусга тест топширишингиз зарур, — дейилади хабарда.

Коронавирусга ПЗР-тест топшириш учун ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломтлиги бўлимларига мурожаат қилиш мумкинлиги билдириб ўтилган.