2022-йилнинг ўтган 7 ойи давомида 510 та ҳолатда жами 101,38 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолатлар бўйича Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ер қонун бузилиш ҳолатларини содир этган 407 та шахсларга нисбатан бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар юборилиб, 155 та ҳолатда 5 гектар ер майдонларида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилди.
Ер қонунбузилиши ҳолатларини содир этган айбдор шахслар томонидан қурилган қурилишларни буздириш ҳамда ер майдонларини туман захирасига қайтариш мақсадида (68 гектар) ёки 211 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.
Юқоридаги қайд этилган ҳолатлар юзасидан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари билан 1813 та ҳолатда 4 млрд 788 мил сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, қўлланилган маъмурий жарималарнинг 1 млрд 609 мил сўм ундирилди. Шунингдек Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 68-прим 1-моддаси (Кўчмас мулкка бўлган хуқуқи давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик) билан жами 1098 та ҳолатда 3 млрд 76 мил 500 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди.
Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида вилоят бўйича 34 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2,0 гектар ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, туман ва шаҳар ҳокимликларига бошқарма томонидан мақсадсиз фойдаланаётган ер участкаларини ҳокимлик захирасига қайтарилиши тўғрисида тегишли тақдимномалар киритилиши таъминланди.
Жиноят аломатлари мавжуд хуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан (16,2 гектар) ёки 118 та ҳолатда прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар Қўшма тартиб асосида тақдим этилди.
Музаффар Турғунов,
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Ер ва кадастр назорати бўлим бошлиғи