КОРРУПЦИЯГА БАРҲАМ БЕРАЙЛИК

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён коррупцияга қарши кураш муҳим вазифалардан бири этиб белгиланди. Давлатдаги барча ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар таркибида коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида тузилмалар ташкил этилиб, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Коррупцияга қарши кураш давлат идоралари фаолиятини, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олди, мазкур курашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди. Жумладан, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”, “Электрон ҳукумат тўғрисида”, “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”, “Жамоатчилик назорат тўғрисида”, “Судлар тўғрисида” ва бошқа қатор қонунлар қабул қилинди.

Бу паллада бир савол туғулиши табиий, жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган мазкур иллат ўзи нима? Бу иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилишига олиб келади, бозорлар фаолитига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради, одамлар хавфсизлигига тахдид солади, одамлар тинка-мадорини қуритади, уюшган жиноятчилик терроризм ва бошқа ҳодисаларнинг издиз отиб, гуллаши учун шароит яшатади ва давлатчиликни қулашига олиб келади.

Коррупция исмли мазкур иллат бартараф этиш бўйича жаҳон ҳам жамияти томонидан юқоридаги каби қонунлар ва бир қатор самарали ишлар амалга оширилган бўлсада, лекин ҳанузгача уни бартараф этишни имконияти йўқ.

Хусусан, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф этишга улкан эътибор берилганлиги мамлакатимизда коррупция ҳали ҳам жамият ҳаётининг қисми сифатида мавжудлигини кўрсатади.

Коррупцияга унга бериладиган жазони оғирлаштириш орқали курашиш самарали йўл эмаслигини, жазолаш функцияси орқали корруцияни йўқотиб бўлмаслигини чет эл давлатлар қонунчилиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, Хитой ҳалқ демократик республикасида корруцион ҳолатга йўл қўйган мансабдор шахслар муқаррар жазо ўлим жазосига ҳукм қилинсада, коррупция ҳолатлар ҳалигача учраб турибди.

Ҳалқимизда бир нақл бор — “касални даволагандан уни олдини олган авзал”. Хўш, мен бу билан нима демоқчиман. Биз корруцияга эмас, корруцияга шарт-шароит яратиб бераётган ҳолатларга қарши курашишимиз ва аҳоли саводхонлигини ошириш орқали коррупцияга қарши курашишни узоқ муддати ва самарали механизми яратишимиз мумкин. Бу меҳанизмни ишлаши давлат органларини ички ва ташқи назорат тартибидаги назорат тизими кенгайтириш билангина чекланмасдан халқ назоратини ҳам кучайтириш мухим роль ўйнайди. Ҳалқ назоратини оммавий ахборот воситаларига эркинлик бериш йўли билан амалга оширишимиз мумкин.

Коррупцияга қўйидаги ҳолатлар шарт-шароит яратиб бериши мумкин:

  • Аҳолини давлатни назорат қилишдаги суст иштироки;

  • Давлат секторида хизмат қилаётган давлат хизматчиларини даромадларини хусусий секторга топиш мумкин бўлган даромадлардан камлиги;

  • Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиниши;

  • Мамлакат юқори бошқарув олганларининг аҳолидан узилиб қолганлиги;

  • Инфляциянинг юқори даражаси;

  • Мамлакатдаги диний ва ахлоқ қоидалари.

Бугунги кунда мамлакатимизда учраётган коррупция ҳолатлари мансабдор шахслар ёки пора таклиф қилаётган шахсларнинг ҳуқуқий онги пастлигидан келиб чиқаётганлиги йўқ, улар коррупция ва пора бериш оқибатлари ҳақида била туриб мазкур жиноятга қўл уришмоқда.

Биз аҳолини коррупцияга нисбатан дунёқарашини ўзгартириш орқали аҳоли саводхонлигини оширишимиз ва коррупцияга шарт-шароит яратиб бераётган ҳолатларни бартараф қилишимиз мумкин бўлади.

Улуғбек Орипов,

фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси