Республика ҳудудида 2020 йилнинг 8 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги статистика эълон қилинди.
Унга кўра, ушбу даврда ўлим билан боғлиқ 991 та ЙТҲ содир этилган. Тан жароҳати билан боғлиқ ЙТҲлар сони эса 2605 тага етган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Шундан, 1528 таси пиёда, 619 таси болалар, 471 та велосипед, 108 та мотоцикл, 112 та лицензиясиз такси, 198 та бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахслариштирокида содир этилган.
Жорий даврдаги ЙТҲларнинг 22,9% — халқаро йўлларда, 48,9% — давлат аҳамиятидаги йўлларда, 28,2% — маҳаллий йўлларда юз берган.
Ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, энг кўп — Фарғона вилояти (550), Тошкентвилояти (429), Тошкент шаҳрида (396) ЙТҲ содир бўлган.
ИИВ ЙҲХББ маълум қилишича, ЙТҲнинг келиб чиқиш сабабларига энг кўп пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши (28,4%), белгиланган тезликка риоя қилмаслик (17,1%), велосипедлар йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиши ЙТҲга олиб келган.
ВИДЕОИЗОҲ