Мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, улар фaол дeмокрaтик янгилaнишлaр ҳамда мaмлaкaтни модeрнизaция қилиш дaври билан бевосита боғлиқдир. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “…бугун замон ўзгармоқда, одамларнинг талаби ошиб бормоқда. Халқимизнинг тиббий маданияти юксалиб, энг сўнгги усул ва русумларда тиббий хизмат кўрсатилишини истайди”.
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришган дастлабки кунлардан бошлаб энг аввало миллий анъаналари, маънавий қадриятлари, ўтмиш тарихи, қадимий маданияти тиклана бошланди. Шундай экан совет тоталитар тузуми даврида барбод бўлган миллий қадриятлар ҳамда ўзбек халқининг бой илмий ва маънавий меросини ўрганиш, тиклаш ҳамда бу сохадаги тадқиқотларни ривожлантириш ҳозирги даврда тарихчиларимиз олдида турган долзарб вазифадир.
Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиздаги тиббий таълим тарихини тадқиқ қилиш жуда мухим ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида ташкил этилган тиббий таълим муассасалари фаолияти йўлга қуйилиши ва ривожлантирилишида махаллий олим ва амалиётчиларнинг роли катта бўлганлигини тарихий манбалар орқали исботлаш тарихчилар олдида турган вазифалардандир.
XVIII аср ўрталарига келиб, ҳозирги Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг кўпгина қисми уч ўзбек давлатлари Қўқон, Хива хонликлари ҳамда Бухоро амирлиги ўртасида тақсимлаб олинган эди. Бу хонликлар худудида яшовчи аҳолининг кўпчилигини ўзбеклар ташкил этардилар. Айрим шаҳарлар ва қишлоқларда тожиклар яшардилар. Хива ва Бухоро хонликларининг Ғарбий ва Жанубий қисмида туркманлар жойлашган эдилар. Қўқон хонлигининг шимолида қирғизлар ва қозоқлар, Орол денгизи атрофида эса қорақалпоқлар яшардилар. Бундан ташқари, бу учала хонлик худудида эронликлар, араблар, ҳиндлар, яхудийлар ва бошқа халқлар ҳам истиқомат қилардилар.
Айрим хонлар мамлакат иқтисодиётини кўтариш, давлатни мустаҳкамлаш ва баъзи бир ободончилик ишларини амалга оширишга уриниб кўрдилар. Урушлар давомида вайрон бўлган суғориш иншооатларини қисман тиклардилар, янги каналлар ҳам қазидилар. Масалан, Фарғона водийсида Шаҳрихон, Андижон ва Янгиариқ каналлари барпо этилди.
Тошкент вилоятида 1822-1842 йилларда Хонарик канали қазилди. Бундай ишлар Бухоро амирлиги ва Хоразм хонлигида ҳам амалга оширилди ҳамда ўз самарасини берди. Мамлакатда бироз иқтисодий кўтаринкилик сезилди.
Шаҳарларда янги карвонсаройлар, бозорлар, ҳаммомлар, мачитлар- мадрасалар кўрилди. 1884 йилда Бухорода 38 карвонсарой, 9 та савдо расталари, 45 та бозор, 16 та ҳаммом бўлган. Тошкентда 15та карвонсарой, катта меҳмонхона, 5 та бозор, 11 та ҳаммом бўлган.
Бошқа шаҳарларда ҳам шунга ўхшаш муассасалар мавжуд эди. Масалан, Хива хони Муҳамад Раҳимнинг сарой табиби- Аҳмад Табибий бир неча асар ёзди. Қўқон хони саройида хизмат қилган табиб ва шоир –Фазлий ҳам ижод қилиш билан шуғулланган. Аммо кўпчилик табиблар эски китоблардан кўчирма қилиш билан чекланиб қолар эдилар.
XVIII-XIX асрларда Ўзбекистон худудида қуйидаги кўзга кўринган табиблар яшаганлар. Жунайдулло Хозиқ, Жаъфархўжа Хазораспи, Маҳмуд Яйпоний, Турсунхўжа Ҳаким, Абдулло Хўжа табиб, Болдақли табиб, Ҳакимча табиб, Абдулваҳоб Ибодий, Аҳмадхўжа табиб, Қодир табиб, Хожи табиб, Атоулло табиб, Манноп табиб, Нурулло табиб ва бошқалар.
Ўзбекистонда XIX асрнинг охирида касалхоналар, дорихоналар ва соғлиқни сақлаш тизимининг бошка объектлари йуколди, табиблар сони камайиб кетди. Хар бир шахарда мадрасада таълим олган уч-туртдан ортик табиблар ишларди. Даволаш усуллари хам ескиттан колган усуллар эди. Бу усуллар замонивий Европада фойдаланилиб келинган даволаш усулларидан анча оркада колган эди. Шундай бўлсада, бу табиблар етарли даражада эмасди. Шахар ва кишлок халки факатгина халк табобатидан фойдаланиган.
Халк табобати – бу шундай даво йулики, бунда халкнинг узи касалликни даволаш максадида узи билган усулни куллайди. Бу усу анча оддий, лекин хар доим хам фойдали эмас. Асосий куллаш воситалари куйидагилар: шифобахш утлар, минераллар, хайвонларни баъзи бир аъзолари. Улардан мазь, порошок, дамламалар тайёрланган. Халкда бу «туркана дори» — «уй дориси» деб аталган. Бу дорилар асосан уйда кузатувчи ёки маслатчи (ут уструвчи) ёрдамида тайёрланган. Халк табобати касалликни белгиларини йукотишга йуналтирилган. Халк табобати табиблари назарий билимга эга булмаган ва касалликни сабаби хамда патогенези билан кизикишмаган. Улар касалликни белгиларини аниклашган (яра, коринда огрик, томокда огрик, кон кетиш, иситма ва бошкалар) ва уларни мумкин бўлган йуллар билан даволаганлар.
Симптомлари оркали халқ табобати табиблари куйидаги касалликларни аниклашган: кизамик, боски, тепки, ангина (миякак), нома (ел) дифтерия (бугма), стоматит (оғиз оғриги), диспепсия (чиллашир), малярия (безгак), флегмона (хуппоз), фурункул (чипкон), лишай (темиратки), экзема (гуш яра), дракункулез (ришта), пендинская язва (емон джархат) ва бошкадар. Симптомларига караб баъзи ички касалликлар ва жаррохлик касалликларини аниклашган: гастрит (меъда касаллиги), упка чллигланиши (зотилжам), грыжа (чурра), геморрой (бовосир) ва бошкалар. Уларни даволаш учун шундай йуллардан фойдаланишган: коринда огрик булса (опий, ревень,анор пустининг дамламаси, аччик чой, енгил овкат); нафас олиш йули касалликларини даволашда (лавлаги соки, душица дамламаси, мед); безгакда (анор пустининг дамламаси). Чипкон чиккан жойга куй ёғи суртиб яра пишиб ёрилгунга қадар боғлаб куйишган. Одамларда тоза ва ифлос ярадор хакида тушунча бўлган. Янги кесилган ва тешилган яраларга кул сепишган. Кул биринчидан қон тухтатган, иккинчидан стерил бўлганлиги сабабли ярани йирингламасдан битишида ёрдам берган.
Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистонда яшовчи ахоли бир неча асрлик орттирилган тажрибага асосланиб, соғлиқни асраш ва касалликларни олдини олиш максадида бир катор гигиеник ишлар ишлаб чикишган. Улар орасида асосий роль хаммомга каратилган. Хаммонда чумилиш соғлиқни сақлаш ва кучайтиришна керакли йули деб хисобланган. Узбек халкининг оддий гигиеник коидаларидан бири бу, овкатланишдан олдин ва овкатлангандан кейин, тозалаш ишларидан кейин, баданни сочли кисмларини тозалагандан сунг кулни ювиш. Иссик ўлкаларда бу тадбир фемоз ва парафемозни олдини олишда катта ахамиятга эгалиги исботланган.
Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, XVIII-XIX асрларда Ўзбекистон худудидаги мадрасаларда дунёвий фанлар деярли қонунларини ўрганиш билан шуғулланардилар. Фақат айрим мударрислар талабаларга баъзи бир дунёвий фанлар (тарих, жуғрофия, астрономия, риёзиёт) ҳақида бошланғич маълумот берардилар. Қисман тиббиёт билими ҳам ўргатилган. Толиблар бу дарсларни катта қизқиш билан ўрганган ва ўзлари ҳам мустақил равишда тиббиёт китобларини ўқиб, ўз билимини кенгайтирганлар.
Раджабова Муниса Бахтиёр қизи, Фарғона давлат университети 2-босқич магистранти.