выфв ар паав
паволдфыв

Ўзбекистон аҳолиси ярим йилда 243 мингдан кўпроққа ошди

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 июль ҳолатига 32900,1 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 243,4 минг кишига ёки 0,7 фоизга ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16646,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 16254,0 минг кишини (49,4 фоиз) ташкил этди. Ўзбекистон Статистика қўмитаси эълон қилган ҳисобот шундан дарак бермоқда.

Таҳлилларга кўра, республика ҳудудлари кесимида 2018 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятига тўғри келади. Бу ерда 3753,3 минг киши истиқомат қилиб, республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоиздир. Фарғона вилоятида 3644,9 минг киши (11,1 фоиз) яшайди. Энг кам аҳоли эса, Навоий ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади, уларда тегишли равишда 964,7 минг киши (2,9 фоиз) ва 821,9 минг киши (2,5 фоиз) истиқомат қилади.