Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Зийнат» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.Г.нинг Фарғона шаҳридаги дўкондан сотиб олган мобил қурилмада нуқсон аниқланиб, уни сотувчидан алмаштириб ололмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи ёзма мурожаатида билдиришича, 2 100 000 сўмга харид қилинган «Redmi» русумли телефон аппарати 3 кун ишлатилгач, унда нуқсон кузатилиб яхши ишламай қолган. Ўзининг қонуний ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида сотувчи билан учрашувидан эса ижобий натижа чиқара олмаган.
Масалага Қувасой шаҳар жамияти мутахассисларининг аралашуви билан муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал этилишига ҳамда унга мобил қурилма учун тўлаган пулини қайтарилишига эришилди.