Судланувчи Шерзод Ўрмоновга фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2014 йил 3 январдаги қарорига асосан бир нафар вояга етмаган, қизининг моддий таъминоти учун жабрланувчи Ё.Джурабоева фойдасига иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган эди.
У давлат ижрочилари томонидан алимент ва моддий ёрдам пулларини тўлашдан бош тортаётганлиги тақдирида жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирилган.
Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигига қарамасдан, икки ойдан ортиқ вақт мобайнида жами 5.950.888 сўм алимент пулларини тўламай келган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг ҳукмига кўра, Шерзод Ўрмоновга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари тайинланди.
А.. ЭРГАШЕВ, Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси