Тошкент шаҳар ИИББга 7 500 АҚШ доллари эвазига Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб киришга ваъда берган Ш.Нурмуҳаммад (исми ўзгартирилган)га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, унинг қариндоши ариза берган. Бу ҳақда бошқарма расмий сайтида маълум қилинди.
Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси — 26 ёшли Ш.Нурмуҳаммад қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- («Фирибгарлик») ва 211- («Пора бериш») моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.