Мамлакатда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ўтказилади

Президент томонидан 05.03.2025 йилдаги «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-43-сон Фармон имзоланди.

Ҳужжат республикадаги мавжуд 8 млндан ортиқ турар ва нотурар жойлар, 7 млнга яқин ер участкаларининг қийматини белгилаш, шунингдек солиққа тортишда адолат тамойилини кенгроқ жорий этиш мақсадида қабул қилинган.

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш уч босқичда амалга оширилади:

  • 2025-2026 йиллар – тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида;

  • 2026-2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоят марказларида;

  • 2027 йил ва ундан кейинги йиллар – қолган ҳудудларда.

Шу мақсадда Кадастр агентлиги ҳузурида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилмоқда.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.03.2025 йилдан кучга кирди.