Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида «Мен молиявий саводхонман» номи остида қисқа видеороликлар (1 минутгача шортс, риилз) яратиш бўйича кўрик-танлов эълон қилади.
Танловга вилоят ҳудудидаги ўрта, ўрта-махсус, олий таълим даргоҳларида таълим олаётган, шунингдек халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат фаолияти олиб бораётган (шу жумладан вақтинча ишсиз) ёшлар якка тартибда ёки жамоавий тартибда иштирок этишлари мумкин.
Танловга видеоматериал файл шаклида, шунингдек ижтимоий тармоқларга (ёки улардан бирига) жойланганлигини тасдиқловчи ҳаволаси (ссилкаси)ни илова қилган ҳолда юборилади.
Танловга келиб тушган материаллар танлов ҳайъати томонидан баҳоланади ва ғолиблар аниқланади.
Материалларни 2024 йилнинг 1 октябридан 30 ноябрига қадар телеграм мессенжеридаги +998773702445 номерига очилган «Moliyaviy savodxonlik ko‘rik-tanlovi» профили ёки @moliyaviysavodxonlikkuriktanlovi орқали қабул қилиб олинади.
Танлов ғолиблари: 1-ўрин 7 миллион сўм, 2-ўрин 5 миллион сўм, 3-ўрин 3 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Буларга қўшимча 1 та рағбатлантирувчи мукофот ҳам бор.
Танлов Низоми билан istemolchi-info.uz сайти бош саҳифасида («Тадбирлар» рукнида) танишишингиз мумкин.
Танлов ҳамкори: Марказий банк Фарғона вилоят бош бошқармаси.
* Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти асосида амалга оширилмоқда.