Бугун, 30-март куни вилоятимизнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида корхонада 2022-йил давомида ишлаб-чиқариш қувватларини ошириш ва таннархни пасайтириш бўйича амалга оширилган ҳамда 2023-йилда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа ва чора-тадбирлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда корхона бошқаруви раиси иқтисод ва молия бўйича ўринбосари Ғуломжон Солиев ОАВ вакилларига мазкур мавзу бўйича барча маълумотларни бериб ўтди.
Сўнг, ишлаб чиқариш техник бошқармаси етакчи мутахассиси Авазбек Абдуллаев соҳага оид тақдимотни намойиш этиб, тушунтириш берди.
Анжуманнинг савол-жавоб қисмида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларига жамият бош мутахассислари тўлиқ жавоблар бердилар.