Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси 1,500 АҚШ доллар пора олаётганда қўлга олинди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Қайд этилишича, прокурорининг ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилган. Тезкор тадбир 1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 28-, 211- (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.