Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тузалганлардан бири (аёл) Андижон вилоятидан, иккинчиси (аёл) эса Тошкент вилоятидан бўлиб, 25 март куни Туркиядан Фарғонага чартер рейси билан келишган ва карантинга олинган. Уларда 27 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ушбу беморлар шифокорлар томондан халқаро стандартлар асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли айни пайтда дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.