«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АК телефон алоқаси учун абонент тўлови миқдорини оширади

«Ўзбектелеком» АК 2019 йил 1 мартдан «Телекоммуникация универсал хизматлари тарифларининг чегара даражалари» прейскурантига мувофиқ белгиланадиган телекоммуникация универсал хизматлари тарифлари ўзгариши ҳақида маълум қилди.

Киритилган ўзгаришларга мувофиқ, шаҳар ва қишлоқ телефон тармоғи абонентлари асосий телефон аппаратидан фойдаланганлиги учун абонент тўлови миқдори оширилди.

Шу қаторда, телефон алоқаси хизмати учун абонент тўлови ва вақтбай тўлов тизими учун ҳисоб-китоб тизими соддалаштирилди ва кечки вақт ҳамда дам олиш (шанба, якшанба, байрам) кунлари маҳаллий ва шаҳарлараро телефон тармоқларига амалга ошириладиган қўнғироқлар учун пасайтирилган коэффициентлар бекор қилинди.

Бундан ташқари, хонадонлар телефони ва меҳмонхоналарда истиқомат қилувчи фуқаролар учун ўрнатилган телефонлардан кредитга тақдим этиладиган сўзлашувларда ҳар бир сўзлашув учун устама миқдоридаги тўлов ҳақи бекор қилинди.