Ўрганишда маълум бўлишича, «Farg`ona avto innovatsion» мактабида таълим олган мурожаат эгасининг фарзанди М.М.нинг ҳужжатларини расмийлаштиришда мактаб ва йўл ҳаракати хавфсизлиги идораси ўртасида тушунмовчилик юзага келган. Мурожаат ўрганилиши давомида ушбу ҳолатни бартараф қилинишига ва истеъмолчини қийнаб турган муаммони ижобий ечим топишига эришилди ҳамда истеъмолчи мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.
Фурсатдан фойдаланиб, аҳоли вакилларимизни истеъмол соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиб, ҳуқуқий ва амалий ёрдамларни олиш имкониятидан самарали фойдаланишга чақириб қоламиз.