Президентнинг 2024 йил 5 сентябрдаги «Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида инфекцияларга қарши курашиш лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-310-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, ажратилган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган деб белгиланди*.
ОТБ ва ОИИБ ажратган қарзни қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжат билан ОТБ ва ОИИБ билан молиявий ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳаси асосий техник-иқтисодий параметрлари ва мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 12 сентябрдан кучга кирди.