Ўзбекистонда Фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилган ишлар ўтган йилдан 19 фоизга камайгани маълум бўлди

18.10.2019859

2019 йилнинг тўққиз ойи мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 138 962 та иш кўриб чиқилган ва мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга камайган, деб хабар беради Олий суд матбуот хизмати.

Ўзбекистонда сиёсий партияларга сайловларда қатнашишига ижозат берилди

16.10.2019799

15 октябрь, сешанба куни соат 11:00 да Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари қандай фаолият кўрсатади?

10.10.20191 238

Вазирлар Маҳкамасининг 5.10.2019 йилдаги 848-сон қарори билан Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

Қандай тиббий ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилиши керак?

04.10.20191 075

30 сентябрь куни ҳукумат “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади.

Адлия вазирлиги “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида бизнес-субъектларининг аноним сўровларини ўтказади

30.09.2019721

Ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш асосий мақсад сифатида белгиланган.

Дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш режалаштирилмоқда

27.09.2019743

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов топшириғи билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

1 октябрдан «TRADE-IN» дастури ишга туширилади. Қўлланилган машиналарни устама эвазига янгисига алмаштириш мумкин бўлади

26.09.2019887

Бу президентнинг 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорида кўзда тутилган.

Архив хизматлари давлат хизматлари марказлари ва портали орқали кўрсатилади

23.09.2019880

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат бошқаруви ва назоратини такомиллаштириш, қоғоз шаклидаги, кино, фото ва фоно ҳужжатларини рақамлаштиришни янада жадаллаштиришга қаратилган фармонни имзолади.

Намунавий уй-жойлар учун ипотека шартлари ўзгарди. Ипотека кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланди

20.09.20191 046

Якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитларини бериш шартлари ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабар қилди.

1 декабрдан бошлаб мобил қурилмани IMEI орқали рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади

19.09.20191 111

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилмоқда

13.09.2019780

Бу Ўзбекистон президентининг 11 сентябрдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

1 2 3 14